Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Жозе Моуриньо: «Мен «Челси»га мухлислик қиламан. Бу жамоа меники»

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия, Англия, Италия ва Испаниядаги фаолиятидан орттирган тажрибасидан келиб чиқиб айрим фикрларини билдиришни жоиз деб топди.

"Ҳал қилувчи нуқта шуки, биз турган даражамизда ўрганишнинг ягона усули - тажриба тўплашдир. Биз мураббийлар ўйинлар вақти захира ўриндиғидаги ва ҳар кунги машғулотлар бизга бераётган тажрибадан билим ола олишимиз керак. Бунда мураббийлик курсларига ҳожат йўқ, ўқитувчилар ҳам, ўз муаммоларимизни ўтириб муҳокама қиладиган давралар ҳам шарт эмас. Биз ўзимиз ишимизга қизиқишимизни сўндирмаслигимиз керак. Иштиёқ эмас, айнан ўқишни давом эттиришга хоҳишимизни назарда тутяпман", деди Моуриньо.

УЕФА расмий сайти ходимларининг "Челси" хусусида берган саволларига мураббий қуйидагича жавоб берди: "Жамоамиздаги ёш ўйинчилар жуда истеъдодли. Аммо жамоадаги мувозанатни ушлаб туриш учун уларни ёши катта футболчиларимиз билан бирга ўйнатамиз. Бизга ҳаммалари муҳим. Жамоада анчадан буён ўйнаб келаётган буюк футболчилар етарлича, аммо ҳозир таркибимиз анча ёш. Ўйинчиларимизнинг аксарияти улкан истеъдод ва салоҳиятга эга болалардир.

Бу жамоа менинг жамоам. Мен мураббийман, яна "Челси"нинг мухлиси ҳам", дея таъкидлади португалиялик мутахассис.

Манба: www.football.kulichki.net
Киритилди: 19:43, 11.09.2013.
Ўқилди: 2957 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик