Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Лисандро Мартинес: «Футболдан кетиш ҳақида ўйлаган эдим»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Лисандро Мартинес ўз вақтида фаолиятини якунлаш ҳақида жиддий ўйлаганини тан олди.

«Ўтган йили хочсимон боғламларимни йиртиб олганимдан кейин футболдан кетиш ҳақида ўйлаган эдим. Бошқа азоб чекишни истамагандим. Бутунлай тушкунликка тушиб қолгандим, бироқ кейин қизим дунёга келди. Бу лаҳза ҳамма нарсани ўзгартириб юборди. Мен рафиқамнинг кўзи ёриши жараёнини, бу унга қанчалик катта куч ва машаққат эвазига бўлганини ўз кўзим билан кўрдим. Шундан сўнг ўзимга-ўзим дедим: қандай қилиб бундан кейин мен таслим бўлишим мумкин?» — дея Мартинеснинг сўзларини журналист Фабрицио Романо келтиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина терма жамоаси Кабо-Вердени мағлуб этиб, ЖЧ-2026нинг 1/8 финалига йўл олган эди. Лисандро ушбу учрашувда майдонда тўлиқ 120 дақиқа ҳаракат қилди, битта гол урди ва Мессининг голига ассистентлик қилди.

Кейинги раундда аргентиналиклар Миср терма жамоаси билан тўқнаш келишади. Учрашув 7 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:09, 04.07.2026.
Ўқилди: 675 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик