Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

«Манчестер Юнайтед» Нмеча бўйича маълумот йиғмоқда

Баҳо:
+ | -

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Феликс Нмеча «Манчестер Юнайтед»нинг трансфер рўйхатидан жой олган.

Журналист Тайрон Маршаллнинг берган маълумотига кўра, «қизил иблислар» яқиндагина Германия терма жамоаси сафида Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлаган Нмеча бўйича батафсил маълумот тўплашмоқда.

Қайд этилишича, «Манчестер Юнайтед» спорт директори Жейсон Уилкокс футболчининг оиласи билан «Манчестер Сити» академияси давридан буён яхши алоқаларга эга. Нмечанинг энг устун жиҳатларидан бири сифатида унинг ажойиб жисмоний ҳолати ва майдоннинг катта қисмини назорат қила олиш қобилияти (жисмоний бақувватлиги) кўрсатилмоқда.

Шунга қарамай, ҳозирча «Манчестер Юнайтед» фақатгина футболчининг имкониятларини ўрганаётгани ва ҳеч қандай расмий музокараларга киришмагани таъкидланган.

Ортда қолган мавсумда 25 ёшли Нмеча «Боруссия» сафида барча мусобақаларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 13:46, 04.07.2026.
Ўқилди: 906 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик