«Челси» бош мураббийи Хаби Алонсо Мадриднинг «Реал» клуби икки ярим ҳимоячиси билан қайта топишишдан манфаатдор.
Гап Арда Гюлер ва Орельен Тчуамени ҳақида кетмоқда. Transfer News Live портали Sport нашрига таянган ҳолда хабар беришича, агар жамоани Энцо Фернандес тарк этса, испаниялик мутахассис туркиялик ёки франциялик футболчини сотиб олишни талаб қилади. «Кўклар» устози «қаймоқранглилар»нинг ҳар икки ўйинчиси истеъдодини жуда юқори баҳоламоқда.
Transfermarkt экспертлари талқинига кўра, 21 ёшли Гюлернинг бозор қиймати 90 миллион еврони, 26 ёшли Тчуаменининг худди шу сайтдаги баҳоси эса 70 миллион еврони ташкил этади.
Хаби Алонсо май ойи охирида «Челси» мураббийлигига тайинланган эди. Январь ойида у «Реал» бош мураббийлигидан бўшатилганди, у ушбу лавозимда ярим йилдан сал кўпроқ ишлади.













