Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Златко Далич Хорватия терма жамоасини тарк этади

Баҳо:
+ | -

Златко Далич Хорватия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетади, деб хабар бермоқда Jutarnji List нашри.

59 ёшли мутахассиснинг шартномаси ўз якунига етди. Манба берган маълумотларга кўра, мураббий ЖЧ-2026 старт олишидан аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларидан мавсумига 5 миллион евролик таклифни қабул қилиб бўлган. Келаси ҳафтада Далич терма жамоадан кетишини расман эълон қилиши кутилмоқда.

Хорватия футбол иттифоқи (HNS) унинг вориси сифатида Славен Билич номзодини кўриб чиқмоқда. Билич аввал ҳам — 2006 йилдан 2012 йилгача миллий терма жамоани бошқарган, шундан сўнг «Локомотив» (Москва) клубига ўтиб, у ерда бир мавсум фаолият юритган эди.

Унинг номзоди ЖЧ-2026 нинг 1/16 финалида Хорватия Португалиядан мағлубиятга учрагач (1:2), HNS ичида муҳокама қилинган. Хабарларга кўра, Билич терма жамоага қайтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Златко Далич Хорватия терма жамоасини 2017 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Унинг қўл остида жамоа ЖЧ-2018 да кумуш, ЖЧ-2022 да эса бронза медаллларини қўлга киритган.

Киритилди: 17:08, 05.07.2026.
Ўқилди: 417 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик