Кириш Регистрация
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср

Норвегия терма жамоаси мураббийи ўз жамоаси Бразилияни мағлуб этишга қодир деб ҳисоблайди

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси устози Столе Сольбаккен ЖЧ-2026 доирасидаги Бразилияга қарши ўйиндан кутаётган умидлари билан ўртоқлашди. Мутахассис бразилияликлар бошқарувчиси Карло Анчелоттининг ишини юқори баҳолаб, уни футбол тарихидаги энг буюк мураббийлардан бири деб атади. Шу билан бирга, Сольбаккен ўз жамоаси турнирнинг кейинги босқичига чиқиш учун курашиш ниятида эканлигини таъкидлади.

«Карло Анчелотти билан учрашиш мен учун катта шараф. Бироқ бизнинг мақсадимиз — уни мағлуб этиш ва турнирдаги иштирокимизни давом эттириш учун Бразилия устидан ғалаба қозонишдир. Биз фақат ўз имкониятларимизнинг энг юқори чегарасида ўйнасаккина муваффақиятга эриша оламиз. Акс ҳолда, имконият бўлмайди», — дея Сольбаккеннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда ФИФА матбуот хизмати.

Учрашув 6 июль куни бошланади. Ҳакам ушбу қарама-қаршиликдаги баҳс стартини билдирувчи ҳуштагини Тошкент вақти билан соат 01:00 да чалади.

Киритилди: 19:01, 05.07.2026.
Ўқилди: 400 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик