Россия терма жамоасининг собиқ сардори Андрей Аршавин ЖЧ-2026 ўйинида Ўзбекистон терма жамоасининг фанатлар секторига қандай ташриф буюргани ҳақида гапириб берди.
«Ўзбекистонда ўртоқлик ўйинларида бўлганимизда, андижонлик мухлислар бизда дарҳол катта таассурот қолдирган эди. Жаҳон чемпионати вақтида уларнинг ёнига кириш ғояси пайдо бўлди. Бунинг ҳаммасини Сева Терлецкий («Это футбол, брат!» кўрсатуви бошловчиси — «Чемпионат» изоҳи) ташкиллаштирди. Ўзбекистон фанатлар трибунасидаги йигитлар ҳам ичкарига киришимизга ёрдам беришди. Ўзимизнинг чипталар билан уларнинг секторига кира олмасдик. Аммо эски рус одатига кўра, кимдир ичкарига кириб, кейин қайтиб чиқиб, чипталарни бошқаларга узатди. Шу тариқа Ўзбекистон фанатлар секторига ёриб кирдик (кулимсирайди)», — деди Аршавин «Чемпионат» мухбири Николай Баранов билан суҳбатда.













