Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Мбаппе, Месси ва Холанд мундиалларнинг 68 йиллик натижасини янгилашди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчилар Килиан Мбаппе (Франция терма жамоаси), Лионель Месси (Аргентина) ва Эрлинг Холанд (Норвегия) Жаҳон чемпионати–2026 бошидан буён рақиблар дарвозасига еттитадан гол уришга муваффақ бўлишди.

Мбаппе, Месси ва Холанд ЖЧ-2026 тўпурарлар пойгасида 1-3-ўринларни бўлишиб туришибди.

Жаҳон чемпионатлари тарихида биринчи марта бир турнирнинг ўзида уч нафар футболчи камида еттитадан гол киритди.

Бунга қадар иккита турнирда уч нафардан футболчи олтитадан гол уришга эришган эди. ЖЧ-1954да бу натижани венгриялик Шандор Кочиш (11 та гол), швейцариялик Йозеф Хюги, германиялик Макс Морлок ва австриялик Эрих Пробст (ҳаммаси — олтитадан) қайд этган бўлса, ЖЧ-1958да франциялик Жюст Фонтен (13 та), бразилиялик Пеле ва германиялик Хельмут Ран (иккаласи ҳам — олтитадан) шундай кўрсаткичга эришган.

Киритилди: 11:01, 06.07.2026.
Ўқилди: 904 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик