Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Кейн жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичидаги голлар сони бўйича Англия рекордини такрорлади

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси ҳужумчиси Ҳарри Кейн жаҳон чемпионатларининг плей-офф босқичида урилган голлар сони бўйича жамоа рекордини бўлишиб турибди.

«Уч шерлар» сардори Мексикага қарши кечган 1/8 финал учрашувининг 60-дақиқасида пенальтини аниқ амалга оширди. «Бавария» ҳужумчисининг ушбу голи ғалаба келтирувчи бўлиб чиқди: қолган вақт ичида рақиблар битта тўп киритишга улгўришди, бироқ мағлубиятдан қутилиб қола олишмади ва ўз уйларида ўтаётган мундиални тарк этишди (2:3).

Squawka берган маълумотларга кўра, Кейн шу кундан эътиборан инглиз футболчилари ўртасида жаҳон чемпионатлари плей-офф босқичида гол уриш бўйича тарихдаги энг яхши кўрсаткичга эга бўлиб турибди — 6 та гол. Авваллари бу борада Гари Линекер ягона рекордчи эди.

Чорак финалда Англия терма жамоаси Норвегияга қарши майдонга тушади.

Киритилди: 12:44, 06.07.2026.
Ўқилди: 375 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик