Бразилия терма жамоаси ЖЧ-2026 1/8 финал учрашувида Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Неймар учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган ўнгинчи дақиқада 11 метрлик жарима зарбасини аниқ амалга оширди.
Гол урилганидан сўнг ўйин қайта тиклангунига қадар, Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси ўз майдон томонига қайтаётиб, Эдегорнинг олдига югуриб борди ва уни елкаси билан туртиб юборди. Норвегиялик ярим ҳимоячи Неймарнинг бу ҳаракатига ҳеч қандай муносабат билдирмади (реакция қилмади).
Ҳакамнинг якуний ҳуштаги чалинганидан кейин эса Неймар Эдегорнинг ёнига бориб, ўз хулқ-атвори учун ундан узр сўради.













