Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Бельгия ТИВ раҳбари Балогун борасидаги қарорни танқид қилди: «Бу жуда кўп саволларни туғдирмоқда»

Баҳо:
+ | -

Бельгия Ташқи ишлар вазири Максим Прево ФИФАнинг АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг дисквалификациясини қолдириш (орқага суриш) ҳақидаги қарорини кескин танқид қилди.

«Монако» футболчиси ЖЧ-2026нинг 1/16 финали доирасида Босния ва Герцеговинага қарши кечган ўйинда (2:0) Тарик Мухаремовичнинг тўпиғини босиб олгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка олган эди. Кейинчалик ФИФА Балогуннинг бир ўйинлик дисквалификациясини бир йиллик синов муддати билан тўхтатиб турди. Шу тариқа, ҳужумчи 1/8 финалда Бельгияга қарши майдонга туша оладиган бўлди.

ОАВда тарқалган хабарларга кўра, АҚШ Президенти Дональд Трамп ФИФА президенти Жанни Инфантинога икки марта — Балогун майдондан четлатилганидан кейин ва дисквалификация тўхтатиб турилганидан сўнг қўнғироқ қилган.

«Собиқ футбол ҳаками сифатида мен доимо қоидаларга риоя қилишга ва қабул қилинаётган қарорларнинг адолатли бўлишини таъминлашга ҳаракат қилганман. Бу қарор, шубҳасиз, жуда кўп саволларни туғдирмоқда. Агар бундай тушунарсиз қарорнинг қабул қилинишига ҳақиқатан ҳам телефон қўнғироғи сабаб бўлган бўлса, бу футбол ва спортнинг оддий қоидаларини бузиш билан тенг бўларди ҳамда ФИФАнинг "ҳалол ўйин" (fair play) тамойилларини қатъий ҳимоя қилиш қобилиятини шубҳа остига қўйган бўларди», — деди Прево Politico нашрига берган интервьюсида.

Киритилди: 16:57, 06.07.2026.
Ўқилди: 435 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик