Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия 0-1 Испания
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ФИФА Балогуннинг дисквалификациясини мустақил равишда бекор қилганини таъкидламоқда — Politico

Баҳо:
+ | -3

ФИФА ташкилоти Жаҳон чемпионати — 2026 доирасида АҚШ терма жамоаси ҳужумчиси Фоларин Балогуннинг бир ўйинлик дисквалификациясини бекор қилиш ҳақидаги қарор мустақил комиссия томонидан қабул қилинганини даъво қилмоқда. Бу ҳақда Politico нашри хабар бермоқда.

Манбанинг берган маълумотига кўра, пайшанба куни АҚШ ва Босния ва Герцеговина ўртасидаги 1/16 финал учрашуви якунланиши билан, Америка Қўшма Штатлари етакчиси Дональд Трамп ФИФА президенти Жанни Инфантинога қўнғироқ қилган ва Балогуннинг четлатилишига қандай асослар борлиги билан қизиққан. Халқаро ташкилот раҳбари «эътибор билан тинглаган, бироқ ижобий натижа борасида ваъда бермаган».

Қайд этилишича, ФИФА Трампнинг қўнғироғи атрофидаги муҳокамаларга изоҳ бермаган, бироқ дисквалификацияни тўхтатиб туриш қарори 18 кишидан иборат мустақил интизом қўмитаси томонидан қабул қилинганини алоҳида урғулаган. Бундан ташқари, ташкилот аввалги барча ҳолатлардан фарқли ўлароқ, бу сафар йиғилиш якунлари бўйича расмий ҳисоботни эълон қилмади.

Эслатиб ўтамиз, Балогун ЖЧ-2026 1/16 финалидан ўрин олган Босния ва Герцеговинага қарши баҳсда қизил карточка олган эди, бироқ ФИФА кутилмаганда мажбурий дисквалификацияни бир йиллик шартли жазога ўзгартирди. Бунинг эвазига, АҚШ терма жамоасининг жорий дунё биринчилигидаги энг яхши тўпурари 1/8 финал доирасида Бельгияга қарши майдонга туша оладиган бўлди. Ушбу учрашув 7 июль куни Тошкент вақти билан соат 05:00 да старт олади.

Киритилди: 17:23, 06.07.2026.
Ўқилди: 597 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик