Португалия терма жамоаси 1/8 финалда Испаниядан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учраб, Жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади.
41 ёшли Криштиану Роналду учун бу фаолиятидаги охирги мундиал бўлди, бу ҳақда у учрашув тугаганидан сўнг ўзи маълум қилди. Афсонавий ҳужумчи ЖЧ-2026 доирасида ўтказилган бешта ўйин якунларига кўра, таниқли WhoScored статистик порталидан ўртача 6,94 балл олди — бу айни дамда турнирнинг энг яхши футболчилари рейтингидаги 160-кўрсаткичдир. «Ан-Наср» вакили ўз ҳисобига учта гол ёздириб қўйди.
Ҳозирги дақиқаларда рейтингни 39 ёшли Лионель Месси 8,96 балл билан ишончли тарзда бошқариб бормоқда. Иккинчи ўринни Эрлинг Холанд (8,54) эгаллаб турган бўлса, кучли учликни Килиан Мбаппе (8,46) якунлаб турибди. Бироқ, ушбу уччала футболчи ҳам ўз терма жамоалари билан турнирдаги иштирокларини давом эттиришмоқда, шу сабабли уларнинг баллари ҳали ўзгариши мумкин.













