Маурисио Почеттино ЖЧ–2026 1/8 финалида Белгия миллий терма жамоасидан 1:4 ҳисобида учралган мағлубиятдан сўнг Фоларин Балогун дисквалификацияси бекор қилингани атрофидаги танқидларга муносабат билдирди.
"Шахсан мен кимнидир ҳақорат қилиш, салбий изоҳлар ёки ҳатто таҳдидлар йўллашнинг маъносини тушунмайман. Мен терма жамоа бош мураббийиман, қоидалар эса федерацияга футболчини ўйинга қўйиш учун мурожаат қилиш имконини беради. Менинг вазифам жамоани тайёрлаш эди.
Агар Балогун ФИФА Интизом қўмитаси қарори билан ўйнаш ҳуқуқига эга бўлган бўлса, бу мен учун муаммо эмас эди.
Аммо шахсан мени хафа қилгани шундаки, жуда кўп одамлар сиёсат, манипуляция, ахлоқ ва ҳалоллик ҳақида гапира бошлади. Бу бизнинг мағлубиятимизга баҳона бўла олмайди. Биз ўз даражамизни кўрсата олмаганимизни шу воқеа билан оқлаш нотўғри", — деди Почеттино.
Маълумот учун, Белгия миллий терма жамоаси ЖЧ–2026 чорак финалида Испания миллий терма жамоасига қарши майдонга тушади.













