Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Расман: Корберан «Валенсия» мураббийи сифатида қолади

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг «Валенсия» клуби ўз расмий сайтида жамоа бош мураббийи Карлос Корберан билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Мутахассис клубдаги фаолиятини 2024 йилнинг декабрида бошлаган эди. «Валенсия»нинг сўнгги йиллардаги катта муаммоларига қарамай, у нисбатан қониқарли натижаларга эриша олди — унинг бошқарувида жамоа ҳар сафар мавсумни кучли ўнликда якунлади.

Корбераннинг умумий натижаси — 28 та ғалаба, 22 та мағлубият ва 17 та дуранг. Кўринишидан, бу кўрсаткич клуб раҳбариятини ишонтира олган.

Испаниялик мутахассис илгари Грециянинг «Олимпиакос» ва Англиянинг «Вест Бромвич» каби клубларида ҳам ишлаган.

Киритилди: 16:43, 07.07.2026.
Ўқилди: 766 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик