Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

Роналду: "Португалия терма жамоаси мураббийини танлаш менга эмас"

Баҳо:
+ | -

Роберто Мартинес терма жамоа жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Португалия бош мураббийи лавозимидан кетишини эълон қилди. Мундиалнинг 1/8 финалида «европалик бразилияликлар» Испанияга минимал 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Португалия матбуотида ёзилишича, терма жамоанинг кейинги мураббийи Жорже Жезуш бўлади. Криштиану Роналду бунга изоҳ беришни истамади.

«Жезуш терма жамоани бошқарадими? Бу қарорларни қабул қилиш менга эмас. Уларни президентимиз ҳал қилади. Ҳозир кейинги мураббий ким бўлиши ҳақида гапирадиган вақт эмас», — деди Роналду журналистларга.

Криштиану Роналду «Ан-Наср» сафида Жорже Жезуш қўл остида тўп сурган.

Киритилди: 18:05, 07.07.2026.
Ўқилди: 949 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик