Кириш Регистрация
07/07 05:00 АҚШ 1-4 Бельгия
07/07 21:00 Аргентина 3-2 Миср
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия

Кўз ёшларини тия олмаган Скалони Мисрга қарши драматик камбэк ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони ЖЧ-2026 1/8 финали доирасида Миср терма жамоаси устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди.

Аргентиналиклар 79-дақиқагача 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишаётган эди, бироқ ҳисобни тенглаштириб, ғалабани илиб кетишга муваффақ бўлишди. Скалони ўйиндан кейинги интервью вақтида кўз ёшларини тия олмай, суҳбатни яримида қолдириб кетди.

«Миср — жуда яхши жамоа, лекин бутун ўйин давомида ташаббус биз томонда бўлди деб ҳис қиляпман. Мағлуб бўлишнинг турли йўллари бор, аммо бу жамоа доимо охиригача курашади. Мен ҳамиша ҳиссиётларга берилувчанман. Бундай туйғуларни бошдан кечириш — ақл бовар қилмас даражада ажойиб. Бугун бизни тоблайдиган шундай синовлардан бири бўлди. Жамоамизнинг характери шундай: ишларимиз ёмонлашганда, майдонда бор кучимизни берамиз. Қайсидир паллада бизда имконият пайдо бўлишини ва ўйин тақдирини ўзгартира олишимизни сезиб тургандим», — дея Скалонининг сўзларидан иқтибос келтиради Аргентина терма жамоаси матбуот хизмати.

Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Аргентина Швейцарияга против майдонга тушади. Учрашув 12 июль куни Тошкент вақти билан соат 06:00 да бошланади.

Киритилди: 11:05, 08.07.2026.
Ўқилди: 541 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик