Франция миллий терма жамоасининг собиқ устози Раймон Доменек бир қатор юлдуз футболчиларнинг ЖЧ-2026дан чиқиб кетганига муносабат билдирди.
«Роналду, Неймар, Модрич ва Сане аллақачон мундиални тарк этишди. Бу жаҳон футболидаги буюклар даврининг якуни. Барчага раҳмат», - деб ёзади мутахассис ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача Шимолий Американинг учта давлатида: АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтмоқда.
Аргентина терма жамоаси амалдаги титул соҳиби ҳисобланади. Мундиал-2022нинг финал учрашувида Лионель Скалони шогирдлари пенальтилар сериясида францияликларни мағлуб этишганди.













