Марокаш терма жамоаси ҳужумчиси Исмоил Сайбари 2026 йилги Жаҳон чемпионати чорак финали доирасида Францияга қарши ўйинда майдонга тушмайди. Бу ҳақда миллий терма жамоа бош мураббийи Муҳаммад Уаҳби маълум қилди.
25 ёшли ҳужумчи Канада терма жамоасига қарши кечган 1/8 финал учрашувининг 22-дақиқасида ноқулайлик сабабли захирага олинган эди. У сўнгги кунларда сон мушагидаги жароҳат даражасини аниқлаш учун тиббий кўрикдан ўтди ва таҳлиллар топширди.
«Сайбаридан ташқари барча ўйинчилар сафда, унинг учун бу ўйин бироз эрталик қилади. У турнир якунигача сафга қайтишига умид қиламан. Барча футболчилар тайёр, албатта, биз фақат 100 фоиз тайёр бўлганларни танлаб оламиз», — деди Уаҳби матбуот анжуманида.
Сайбари ЖЧ-2026 доирасидаги бешта ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлган. Франция — Марокаш ўйини 9 июль куни бўлиб ўтади.













