«Барселона» Дортмунднинг «Боруссия» клубига Карим Адейеми бўйича расмий таклиф юборди, деб хабар бермоқда X ижтимоий тармоғидаги журналист Херард Ромеро.
24 ёшли немис футболчиси фақат каталонияликлар сафига ўтишни истамоқда ва ёзги трансфер ойнасида бошқа вариантларни кўриб чиқмоқчи эмас. Энди «Барселона» «Боруссия»дан келадиган жавобни кутмоқда.
Адейеми 2027 йилгача амал қиладиган шартномага эга. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўтган мавсумда Адейеми барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.













