Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Норвегия терма жамоаси Англияга қарши ўйин олдидан шовқин ва моғор сабаб меҳмонхонасини ўзгартирди

Баҳо:
+ | -

Норвегия терма жамоаси футболчилари хоналарнинг тозаланмагани ва яқин атрофдаги қурилиш майдончасидан чиқаётган шовқинлардан шикоят қилгач, Жаҳон чемпионатининг Англияга қарши чорак финал учрашуви олдидан кутилмаганда меҳмонхонани ўзгартирди.

Норвегия футбол терма жамоаси душанба куни тушдан кейин Майамига етиб келди ва полиция кузатувида Майами яқинидаги Форт-Лодердейлда жойлашган «Далмар» меҳмонхонасига жойлашди. ФИФА ходимлари, меҳмонхона маъмурияти, йигирмага яқин полициячи ва бир нечта меҳмонлар у ерда Эрлинг Холанд ва унинг жамоасини кутиб олишди. Бироқ Норвегия делегациясининг бу меҳмонхонадаги тунаши узоққа чўзилмади — атиги бир кун ўтиб, терма жамоа меҳмонхонани ўзгартиришга қарор қилди.

Норвегиянинг TV2.no нашри ҳафта бошида ушбу меҳмонхонага ташриф буюриб, унинг жуда гавжум йўл ёқасида жойлашганини хабар қилди. Меҳмонхона яқинида катта қурилиш майдончаси бор эди, соҳилга етиб бориш учун эса деярли тўрт километр пиёда юриш керак бўлган. NRK телеканали маълумотларига кўра, футболчиларга ажратилган бир нечта хонада ёқимсиз тутун ҳиди келган, моғор босган ёки улар етарлича тозаланмаган.

Киритилди: 09:51, 09.07.2026.
Ўқилди: 353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик