Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

«Бавария» ярим ҳимоячиси Испанияга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Ла-Коруньянинг «Депортиво» клуби «Бавария» ярим ҳимоячиси Жонатан Асп Йенсеннинг трансфери бўйича келишувни якунлади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, келишув суммаси 6 миллион еврони ташкил қилади. Даниялик футболчи испан клуби билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Томонлар ўртасидаги ўтишнинг барча тафсилотлари аллақачон келишиб олинган.

Ўтган мавсумда Йенсен ижара асосида Швейцариянинг «Грассхоппер» клубида ўйнади. У клуб миқёсида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ, 20 ёшли футболчининг хизматларига Италиянинг «Лацио» клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 09:57, 09.07.2026.
Ўқилди: 863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик