Рафаэль Бенитес Стив Кларк истеъфога чиққанидан сўнг Шотландия терма жамоаси бош мураббийи лавозимига даъвогарлардан бири бўлиши мумкин. Испаниялик мутахассис терма жамоалар билан ишлашга тайёр эканини маълум қилди.
«Улар эришишлари мумкин бўлган даражага етишди. Менимча, ундан ортиғини қила олишлари қийин эди», — деди мураббий talkSPORT эфирида шотландияликларнинг турнирдаги иштирокини баҳолар экан.
«Мен халқаро футболга, терма жамоалар билан ишлашга очиқман, чунки бу ерда бошқача ишларни амалга ошириш мумкин деб ҳисоблайман. Мен бу чақирувга тайёрман, аммо менга керакли воситалар (ресурслар) керак», — дея қўшимча қилди Бенитес.
Шотландия 2026 йилги жаҳон чемпионатини гуруҳ босқичида якунлади: Гаити, Марокаш ва Бразилия терма жамоаларига қарши ўйинларда улар бор-йўғи уч очко тўплашди.
Таъкидлаш жоизки, Бенитес «Панатинаикос»да мавсумига 3,5 миллион евродан ортиқ маош олган, Стив Кларкнинг Шотландия терма жамоасидаги маоши эса тахминан 600 минг еврога баҳоланади.













