Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Хила «Милан»га ўтиш арафасида

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Испаниялик ҳимоячи Марио Хила яқин вақт ичида «Лацио»дан «Милан»га ўтиши кутилмоқда. Бу ҳақда инсайдери Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли футболчининг трансфер қиймати 30 миллион еврони ташкил этади. Ушбу сумманинг 15 миллион евроси Мадриднинг «Реал» клубига тегишли бўлади.

Марио«Реал» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2022 йил ёзида «Лацио»га ўтганида тузилган шартномага кўра, мадридликлар футболчининг кейинги трансферидан тушадиган маблағнинг 50 фоизини олиш ҳуқуқини сақлаб қолган.

Хабар қилинишича, Хила яқин дам олиш кунлари тиббий кўрикдан ўтгач, «Милан» билан расмий шартнома имзолайди.

Испаниялик ҳимоячининг «Лацио» билан амалдаги шартномаси келаси ёзда ўз якунига етади.

Манба: www.euro-football.ru
Киритилди: 23:16, 09.07.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик