«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо нима сабабдан Лондон клубини бошқаришга қарор қилгани ҳақида фикр билдирди.
«Жамоа ва таркибнинг салоҳияти мени жуда руҳлантирди. Мен шундай футболчилар билан ишлашни, ўз футбол ғояларимни амалга оширишни, стадионга янада катта иштиёқ олиб келишни ҳамда мухлислар билан мустаҳкам алоқа ўрнатишни интизорлик билан кутгандим. Биз қилаётган ишлар мухлисларга ҳақиқатан ҳам ёқишини истайман», — дея Алонсонинг сўзларидан келтиради журналист Бен Жейкобс.
Маълумот учун, Хаби Алонсо 1 июль куни расман «Челси» бош мураббийи этиб тайинланди.













