Бундан роппа-роса 16 йил олдин, 2010 йил 11 июлда Жанубий Африкада Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтди. Нидерландия ва Испания кубок учун ҳал қилувчи жангда тўқнаш келишди.
90 дақиқадан сўнг ҳисоб 0:0 бўлди. Ўйин қўшимча вақтга ўтди ва ярим ҳимоячи Андрес Иньеста Испаниянинг ғалабсиани таъминлади.
Қизиғи шундаки, Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонганидан бери Испания кетма-кет учта Жаҳон чемпионатида 1/8 финалдан ўта олмади. Ва фақат бу йилги Жаҳон чемпионатида "Қизил Фурия" ўз маҳоратини исботламоқда. Бельгияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Испания ярим финалга йўл олди ва у ерда Франция билан тўқнаш келади.













