Қанот ҳужумчиси Алехандро Гарначо ёзги трансфер ойнасида «Челси»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Манбага кўра, Гарначо «Челси» учун «тегиб бўлмас» ўйинчи эмас. Агар яхши таклиф тушса, «кўклар» 22 ёшли аргентиналикни қўйиб юборишади, аммо клуб ижара вариантларини кўриб чиқмаяпти — фақат тўлиқ сотиб олиш назарда тутилмоқда.
Ўтган ёзда «Челси» Гарначони «Манчестер Юнайтед»дан 46 миллион еврога сотиб олган эди. Лондон жамоаси сафида у барча мусобақаларда 43 та ўйинда майдонга тушиб, саккизта гол урган ва тўртта голли узатмага муаллифлик қилган.













