Кириш Регистрация
12/07 02:00 Норвегия 1-2 Англия
12/07 06:00 Аргентина 3-1 Швейцария

Мерино ғалаба голи ҳақида: «Ўзим ҳам бунга ишона олмаяпман»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Микель Мерино Бельгия дарвозасига киритган ғалаба голидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жаҳон чемпионати – 2026 чорак финал учрашуви испанияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мерино кетма-кет иккинчи ўйинда захирадан майдонга тушди ва ўйин охирида ҳал қилувчи голни урди.

«Ўзим ҳам бунга ишона олмаяпман. Биринчи мартасидан кейин бу ҳолат бошқа такрорланмаса керак деб ўйлагандим, лекин бу яна содир бўлди. Омадга ишонаман, аммо бу шунчаки омад деб ўйламайман. Гап шундаки, майдонга тушганингда доимо охиригача ўйнашинг керак. Шунинг учун, сўнгги дақиқалардаги голларимдан ажабланманг, чунки мен ҳар доим диққат-эътиборимни жамлаган бўламан», — деди Мерино ўйиндан сўнг журналистларга.

Мерино жорий турнирдаги барча олтита ўйинда иштирок этди ва иккита гол урди.

Ярим финалда Испания терма жамоаси Франция билан тўқнаш келади. Учрашув 14-июл кунига белгиланган.

Киритилди: 12:27, 11.07.2026.
Ўқилди: 561 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик