Кириш Регистрация
21/09 00:00 Валенсия 2-3 Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм 1-3 Қизилқум
22/09 10:00 Вьетнам 0-2 Ўзбекистон
22/09 10:00 Филиппин 2-1 Кувайт
22/09 15:00 Жанубий Корея - Саудия Арабистони
23/09 10:30 Хитой - БАА
23/09 10:30 Эрон - КХДР
23/09 15:30 Япония - Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон - Гонконг

Скалони ЖЧ-2026 да ҳакамларнинг Аргентина терма жамоасига ён босаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Жаҳон чемпионати — 2026 да унинг жамоаси ҳакамларнинг хайрихоҳлигидан фойдаланаётгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди.

«Биз билан содир бўлаётган воқеаларнинг сабаби шундаки, жуда кўпчилик бизнинг ғалаба қозонишимизни истамаяпти, чунки биз аввалги Қатардаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанмиз. Биз буни ҳисобга оляпмиз, бу футболчиларга ҳам етиб бормоқда ва биз бундан ўзига хос исён сифатида фойдаланяпмиз. Бу уларни янада "уйғотиб", яхшироқ ўйин кўрсатишларига хизмат қиляпти.

VAR ва шунча технологиялар бор жойда сенга кимдир ёрдам бериши жуда қийин. VAR тизимида икки хил талқин йўқ. Ҳамма нарса мутлақо аниқ кўринади. Лисандро Мартинеснинг оёғини босиб олишди... Кучлими ёки кучсиз — бу фол. Бу ерда бошқача талқин бўлиши мумкин эмас. Бугунги кунда ижтимоий тармоқлар ҳамма нарсани бўрттириб юборяпти ва баҳслар бошланиб кетяпти. Аммо ҳеч қандай ён босиш йўқ, аксинча», — Скалонининг сўзларини A Bola нашри келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 нинг 1/8 финалида Аргентинага қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (2:3), Миср футбол федерацияси учрашувни бошқарган франциялик ҳакамлар устидан ФИФАга шикоят йўллаган ва уларни ишдан четлатишни талаб қилган эди.

Киритилди: 15:55, 11.07.2026.
Ўқилди: 958 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик