Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция 0-2 Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Тоттенхэм» Кейнни қайтармоқчи

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Тоттенхэм» клуби «Бавария» ҳужумчиси Харри Кейнни қайтариш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Бироқ, таъкидланишича, «Бавария» «Тоттенхэм»ни ўз ичига олган Европанинг йирик клублари томонидан бўлаётган қизиқишларнинг ортишига қарамай, Кейн билан шартномани узайтиришга ҳали ҳам ишонч билдирмоқда.

«Бавария» бир неча ойдан бери Кейннинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда ва клуб ичида келишувга эришилишига деярли ҳеч ким шубҳа қилмаяпти. Манбаларнинг таъкидлашича, Кейн билан шартномани узайтириш — фақат вақт масаласи.

Ҳужумчи 2013 йилдан 2023 йилгача «Тоттенхэм» сафида тўп сурган, шундан сўнг «Бавария»га ўтган эди. Ўтган мавсумда 32 ёшли англиялик футболчи 51 та ўйинда 61 та гол урди. Бундан ташқари, унинг ҳисобида еттита голли узатма бор.

Киритилди: 19:38, 12.07.2026.
Ўқилди: 1529 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик