Кириш Регистрация
27/08 00:00 Реал Мадрид 4-1 Реал Сосьедад
27/08 23:30 Сельта 1-2 Осасуна
28/08 00:00 Барселона 2-0 Атлетик Бильбао

Касильяс 2010 йилги ЖЧ финали ҳақида: «Роббен алдаб ўтади деб ўйлагандим»

Баҳо:
+ | -

2010 йилда Испания терма жамоаси ўз тарихида биринчи ва ҳозирча ягона марта жаҳон чемпиони бўлган эди. Нидерландияга қарши кечган финал учрашувида драматик бир вазият юз берганди — Арьен Роббен Икер Касильяс билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган ва... дарвозани нишонга ола билмаганди. Испания терма жамоасининг собиқ дарвозабони ўша дамларни эслаб, Роббен уни алдаб ўтишига ишонганини айтди.

«Мен Роббенни алдаб ўтади деб ўйлагандим, аммо у энг ёмон қарорни танлади — зарба беришга қарор қилди. Агар у гол урганида, ўйин бошқача тус оларди ва якуни ҳам бошқача бўларди», — дея Касильяснинг сўзларини келтиради derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, жорий мундиалнинг ярим финалида испанияликлар французларга қарши баҳс олиб боришади.

Киритилди: 08:30, 13.07.2026.
Ўқилди: 642 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик