Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Лапорта: «Рафиньянинг муаммолари ўтган мавсумда «Барселона» натижаларига таъсир қилди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта Рафиньянинг жароҳатлар билан боғлиқ муаммолари ҳақида фикр билдирди.

Сўнгги вақтларда бразилиялик футболчи тез-тез сафдан чиқмоқда, шу сабабли у оптимал спорт формасига кира олмаяпти.

«Афсуски, ўтган мавсум охирида Ла Лига, Чемпионлар лигаси ва Испания Кубогидаги муҳим паллада Рафинья ўз имкониятларининг чўққисини кўрсата олмади. Агар у бу муаммолардан қочиб қутулганида, натижаларимиз бутунлай бошқача бўларди, деб ҳисоблайман», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради испаниялик ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, «кўк-анорранглилар» Ла Лигада чемпионликни қўлга киритишган бўлса, Чемпионлар лигаси ва Испания Кубогида мос равишда чорак ва ярим финалгача етиб боришди. Ҳар икки турнирда ҳам жамоа «Атлетико» томонидан мусобақадан чиқариб юборилган эди.

Киритилди: 15:37, 13.07.2026.
Ўқилди: 660 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик