Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Уоткинс кутилмаган жамоага ўтмоқда

Баҳо:
+ | -

«Астон Вилла»нинг 30 ёшли ҳужумчиси Олли Уоткинс Туркиянинг «Фенербахче» клубига ўтиши мумкин.

Туркиянинг Sabah нашри хабарига кўра, «Фенербахче» Уоткинс билан шахсий шартнома шартлари бўйича келишувга эришган. Трансфер амалга ошган тақдирда, ҳужумчи йилига 9 миллион евро маош оладиган уч йиллик битимни имзолайди.

«Астон Вилла» Уоткинс учун 35 миллион евро талаб қилмоқда, бироқ «Фенербахче» трансфер нархини 25 миллион еврогача пасайтирмоқчи.

2025/26 йилги мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 55 та учрашувда иштирок этиб, 21 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Уоткинснинг «Астон Вилла» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 15:47, 13.07.2026.
Ўқилди: 1627 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик