Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

Кубарси: «Болалигимдан ўзимни Жаҳон кубоги билан тасаввур қилардим»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Испания терма жамоаси марказий ҳимоячиси Пау Кубарси тез орада амалга ошиши мумкин бўлган орзуси ҳақида сўзлаб берди.

«Қизил фурия» жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди ва у ерда Франция билан тўқнаш келади. Учрашув 14 июль куни бўлиб ўтади.

«Мен болалигимдан ўзимни Жаҳон кубоги билан тасаввур қилардим. Сен аллақачон шу ерда бўлганингда ва мақсад тобора яқинлашганда, совринни бошинг узра кўтариш истаги янада кучаяди, сен бу онни тез-тез кўз олдингга келтирасан», — дея 19 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Barca Universal.

Иккинчи ярим финалда Аргентина ва Англия терма жамоалари куч синашади — уларнинг баҳси 15 июль куни бўлиб ўтади. Мундиал финали эса 19 июль куни ўйналади.

Киритилди: 17:09, 13.07.2026.
Ўқилди: 371 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик