«Челси»нинг янги бош мураббийи Хаби Алонсо клубдаги иш фаолиятини бошлагани юзасидан фикр билдирди. Испаниялик мутахассис янги мавсум бошланиши олдидан жамоа билан тўрт йиллик шартнома имзолади.
«АПЛ ҳозир дунёдаги энг рақобатбардош лига ҳисобланади. Бу ерга келиш ва бу чемпионатга мураббий сифатида қайтиш мен учун катта синов. Бироқ мен буни катта иштиёқ билан қабул қиламан ва барча билан биргаликда ривожланиб, кучлироқ бўлишга ҳамда янги нарсаларни ўрганишга умид қиламан», — дея мураббийнинг сўзларини келтиради «Челси» расмий сайти.
Хаби Алонсо футболчилик фаолиятида 2004 йилдан 2009 йилгача «Ливерпуль» таркибида ярим ҳимоячи сифатида тўп сурган.













