Кириш Регистрация
16/10 19:00 Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
16/10 19:00 Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
16/10 19:00 Сурхон 0-0 Хоразм
16/10 23:45 Фрозиноне 4-2 Сассуоло
17/10 00:00 Депортиво 1-1 Леванте
17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Конте Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 даги муваффақият сирини айтди

Баҳо:
+1 | -

Яқинда «Наполи» бош мураббийлигидан кетган Антонио Конте Аргентина терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аргентина — кучли жамоа, у турнирда иштирок этаётган барча терма жамоалар орасида энг юксак иштиёққа эга. Бу жуда аҳил жамоа: бош мураббий Мессига содиқ, терма жамоа либоси ва Леога бўлган муҳаббатини шахсий амбицияларидан устун қўядиган ўйинчиларга таяниб иш кўрди», — дея Контенинг сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport.

Бугун, 15 июль куни Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати ярим финали доирасида Англияга қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, финалчилардан бири аллақачон маълум бўлган. Сешанба куни ярим финалда Испания терма жамоаси Францияни мағлуб этди (2:0).

Киритилди: 20:04, 15.07.2026.
Ўқилди: 2459 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик