Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина

«Ливерпуль» Япония терма жамоаси ўйинчиси учун 60 миллион евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Майнц» ярим ҳимоячиси Каису Сано фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Bild нашри маълумотларига кўра, «Ливерпуль» 25 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга қизиқмоқда. «Қизиллар» таянч ярим ҳимоячиси учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Санонинг трансфер қиймати Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирокидан сўнг анча ошди. «Майнц» ўз ўйинчисини қўйиб юборишга тайёр бўлиши кутилмоқда.

Каису Сано 2024 йилда «Кашима Антлерс»дан 2,5 миллион евро эвазига «Майнц»га ўтган эди. Унинг Германия клуби билан тузган шартномаси 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. 2025/26 йилги мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 48 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:15, 15.07.2026.
Ўқилди: 1119 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик