«Челси»нинг собиқ футболчиси ва мураббийи Роберто Ди Маттео лондонликлар клубининг охирги ўн йилликлардаги тарихи ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Челси» тарихидаги муаммо шундаки, сўнгги 25 ёки 30 йил давомида биз деярли ҳар йили соврин ютишга ўрганиб қолдик. Шу боис, охирги ўн йилликларда жуда эркаланиб кетдик. Ғолиб жамоани кутиш — бу бизнинг ДНКмизнинг бир қисми. Аммо вазият ўзгаряпти...
Бир йил аввал «Челси» Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ва Конференциялар лигасида зафар қучди, яъни ўтган йили иккита соврин қўлга киритилди. Одамлар баъзан буни унутишга мойил ва натижалар борасида бироз холислик етишмайди. Аммо бошқа томондан қараганда, ўтган мавсум «Челси» учун ҳеч бир жиҳатдан яхши ўтмади», — дея Ди Маттеонинг сўзларини келтиради SuperSport Football.
Эслатиб ўтамиз, Роберто Ди Маттео 1996 йилдан 2002 йилгача «Челси» шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, у 2012 йилда лондонликларни бошқариб, жамоа билан клуб тарихидаги илк Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритган.













