Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Бангладешда футбол мухлислари орасидаги фожиалар: 12 киши ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

Бангладешда Жаҳон чемпионати билан бевосита ёки билвосита боғлиқ бўлган камида 12 та ўлим ҳолати қайд этилди.

38 ёшли Мд Шарифул Ислам Аргентина – Миср учрашуви вақтида бошқа мухлислар билан юзага келган жанжалдан сўнг вафот этди. Велорикша ҳайдовчиси бўлган Ислам ўйинни чойхонада томоша қилаётган вақтда Лионель Мессининг пенальтидан фойдалана олмагани устидан кулгани учун "Аргентина мухлислари" томонидан ҳужумга учради. Ислам Бразилия терма жамоасининг ашаддий мухлиси эди.

"Футбол учун одамни қандай ўлдириш мумкин? Менинг иккита қизим бор. Энди улар кимни ота деб чақиришади? Қизларим етим қолди. Мен эримнинг қотили энг оғир жазога тортилишини истайман", – деди унинг рафиқаси Бьюти Бегум.

Мамлакатнинг турли ҳудудларида одамлар калтакланиш, совуқ қурол билан қилинган ҳужумлар, электр токи уриши ва йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳаётдан кўз юмди.

ОАВ хабарларига кўра, Фаяз Таджриан Аргентина – Миср ўйинини томоша қилишга кетаётиб, мотоцикл аварияси оқибатида ҳалок бўлган. Мустафа Кази эса футбол борасидаги баҳс вақтида совуқ қурол билан чопиб ташланган. Махидул Ислам эса ғалабани нишонлаш вақтида устига футбол дарвозаси қулаб тушиши натижасида вафот этган. Хабиганж шаҳрида Бразилия ва Аргентина мухлислари ўртасидаги маҳаллий футбол ўйинидан кейин юз берган тўқнашувларда ўнлаб одамлар жароҳат олди.

Бир тадқиқотга кўра, 2022 йилги Жаҳон чемпионати вақтида Бангладешда мухлислар гуруҳлари ўртасидаги тўқнашувлар натижасида 23 киши ҳалок бўлган эди.

Киритилди: 22:51, 16.07.2026.
Ўқилди: 1001 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик