Кириш Регистрация
06/08 19:00 Сўғдиёна 1-0 Андижон
06/08 20:00 Пахтакор 2-2 Бухоро
07/08 19:00 Сурхон - Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив - Динамо
07/08 20:00 Хоразм - Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Кейн Англия терма жамоаси мухлисларига мурожаат қилди

Баҳо:
+ | -

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ва Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн Жаҳон чемпионати ярим финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди.

Кейн фанатларга қўллаб-қувватлаганлари учун миннатдорчилик билдирди ва йирик турнирда чемпионликни қўлга киритиш учун инглизларга яна бироз етишмаганини тан олди.

«Кутилмалар юқори эканини биламан ва бу ўринли: биз саккиз йилдан бери муваффақият остонасида турибмиз, аммо бизга яна мозаиканинг сўнгги бўлаги етишмаяпти», — деб ёзди ҳужумчи ўз ижтимоий тармоқларида.

Кейн Англия терма жамоаси сафида икки марта Европа чемпионати финалига чиққан ва ҳар икки сафар жамоа ҳал қилувчи ўйинда мағлуб бўлган. Иккита Жаҳон чемпионатида — 2018 йил Россияда ва 2026 йил АҚШда инглизлар ярим финалгача етиб борган, бироқ рақибларга имкониятни бой беришган.

Киритилди: 09:01, 17.07.2026.
Ўқилди: 591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик