Кириш Регистрация
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон
19/07 02:00 Франция - Англия
19/07 23:59 Испания - Аргентина

Гвардиола мураббийлик фаолиятини соғингани-соғинмагани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона», «Манчестер Сити» ва «Бавария» клубларида ишлаган таниқли испаниялик мураббий Хосеп Гвардиола ҳозирча ўз ишини соғинмаётганини тан олди. Эслатиб ўтамиз, мутахассис ўтган мавсум якунида «шаҳарликлар» бош мураббийлигидан кетган эди.

«Ички дунёмда ҳеч нарсани соғинмаяпман. Мураббийлик фаолиятини 37 ёшимда бошлаганман ва ҳаётимнинг барчаси футбол билан боғлиқ эди. Энди эса футболга алоқаси бўлмаган бошқа машғулотлар билан шуғулланиб, янги ҳаётни кашф этмоқчиман ва бахтли бўлишни истайман. Ҳали танаффусдан кейинги ҳаётга мослашиш жараёнидаман, аммо ҳаммаси анча яхши кечмоқда», — деди мураббий Okx билан суҳбатда.

Гвардиоланинг қўшимча қилишича, у вақтини оиласига ва ўзига бағишлашни истайди. Айнан шу ҳолат унинг «Манчестер Сити»дан кетишига асосий сабаблардан бири бўлган.

55 ёшли мураббий Чемпионлар лигасининг уч карра ғолиби ҳисобланади. Испаниялик мутахассис «Манчестер Сити» билан олти марта Англия Премьер-лигасида, «Барселона» билан уч марта Ла Лигада, «Бавария» билан эса уч марта Бундеслигада чемпионликка эришган.

Киритилди: 15:33, 17.07.2026.
Ўқилди: 902 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик