Кириш Регистрация
23/07 20:00 Сурхон 1-2 Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор 1-1 Қизилқум

«Тоттенхэм» Ромеронинг трансфер нархини белгилади

Баҳо:
+ | -

«Тоттенхэм» марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда TEAMtalk хабар бермоқда.

Манбага кўра, «шпорлар» 28 ёшли аргентиналик футболчини сотишга тайёр ва ундан 59 миллион евро ишлаб олмоқчи. Шу билан бирга, футболчининг жароҳатларга мойиллиги сабабли клуб уни 47 миллион евро атрофидаги маблағ эвазига ҳам қўйиб юбориши мумкинлиги истисно этилмаяпти. Ромерога «Интер», «Реал», «Барселона» ва «Атлетико» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ўтган мавсумда Ромеро барча турнирларда 32 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ромеронинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 12:17, 18.07.2026.
Ўқилди: 1446 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик