"Барселона" раҳбари Жоан Лапорта Испания ва Аргентина ўртасидаги Жаҳон чемпионати финали арафасида Ламин Ямал ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Учрашув бугун бўлиб ўтади, бошланиши — Тошкент вақти билан 00:00 да. "Барселона"нинг 19 ёшли вингери "қизил фурия" сафида асосий таркибда майдонга тушиши кутилмоқда.
"Ямал — даҳо. Менга унинг менталитети ёқади — у бундай масъулиятли дамлардан чўчимайди. У жуда жасур ва ўз ёшига нисбатан ҳайратланарли даражада баркамол. Ишончим комилки, у тинч ухлаб олади ва финалга худди оддий ўйиндек хотиржамлик билан кириб келади", — дея Лапортанинг сўзларини келтиради Barca Universal.
Ламин Ямал ЖЧ-2026 давомида еттита ўйинда битта гол муаллифи бўлди.













