Кириш Регистрация
19/07 02:00 Франция 4-6 Англия
19/07 23:59 Испания 1-0 Аргентина
21/07 20:00 Бухоро - Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор - Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна - Нефтчи

Хулиан Альварес — ЖЧ-2026 чорак ва ярим финалларининг энг яхши голи муаллифи

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг Швейцария дарвозасига киритган голи ЖЧ-2026 чорак ва ярим финалларидаги энг яхши гол деб топилди. Бу ҳақда ФИФА расмий сайти хабар бермоқда.

Швейцарияга қарши кечган чорак финал баҳсида Альварес жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилган эди. 112-дақиқада киритилган ушбу гол ҳисобни Аргентина фойдасига 2:1 кўринишига келтирган (кейинроқ жамоа яна бир тўп киритиб, ярим финалга чиққан).

Энг яхши гол учун овоз бериш мухлислар ўртасида ўтказилди. Сўровнома иштирокчиларининг 37,2 фоизи Альвареснинг голига овоз берди. Иккинчи ўринни Норвегия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Андреас Шельдерупнинг Англияга қарши чорак финалдаги голи (22,3%) эгаллади. Учинчи поғонадан эса Аргентина ярим ҳимоячиси Энцо Фернандеснинг Англия билан кечган ярим финалдаги голи (18,2%) жой олди.

Киритилди: 17:40, 19.07.2026.
Ўқилди: 510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик