Кириш Регистрация
21/07 20:00 Бухоро 1-0 Бунёдкор
21/07 20:00 Пахтакор 2-1 Хоразм
21/07 20:00 Сўғдиёна 1-5 Нефтчи
22/07 20:00 Машъал - Насаф
22/07 20:00 Локомотив - Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 - ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Мессини қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб қайтарди

Баҳо:
+2 | -

«Барселона» ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Нолито Аргентина миллий терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессини қандай қилиб тўхтатиш мумкинлиги ҳақида ҳазиллашди. Бугун «Қизил фурия» Жаҳон чемпионати — 2026 финалида «альбиселесте» билан куч синашади. Ўйин «Метлайф» стадионида (Ист-Ратерфорд, АҚШ) бўлиб ўтади. Учрашувда словениялик Славко Винчич бош ҳакамлик қилади.

«Ҳар қандай ҳурматни сақлаган ҳолда айтаман, уни умуман қандай тўхтатиш мумкин? Фақатгина таъсири бир неча соат давом этадиган иккита ухлатувчи ўқ (дротик) билан. Бири чап оёғига, иккинчиси ўнг оёғига. Бу ягона чора. Мессини тўхтатиш жуда қийин. Бунинг деярли иложи йўқ, чунки унда кучли жиҳатлар жуда кўп.

Тўғрисини айтсам, Мессининг ўйинини томоша қилиш барча томошабинлар учун ҳақиқий завқдир ва биз бундан имкон борича баҳраманд бўлишимиз керак. Умид қиламанки, у ҳали узоқ вақт ўйнайди», — дея Нолитонинг сўзларини Tribal Football келтирмоқда.

Киритилди: 19:13, 19.07.2026.
Ўқилди: 1122 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик