Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Николас Отаменди ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.
Аввалроқ Аргентина терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати финалида қўшимча вақтда Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
«Агар мен умрбод сақлаб қоладиган бир нарса бўлса, бу — ҳеч қачон ишончини йўқотмаган, охирги сониягача курашган ва бу рангларни бутун қалби билан ҳимоя қилган ажойиб жамоа билан бирга босиб ўтган йўлимдан фахрланишдир», — деб ёзди Отаменди.
Николас Отаменди 2009 йилдан буён Аргентина терма жамоаси сафида тўп сурди.
У миллий жамоа билан бирга жаҳон чемпионлигини қўлга киритди, икки марта Америка кубогида ғолиб чиқди ҳамда Финалиссима баҳсида ҳам зафар қучди.













