Ла Лига президенти Хавьер Тебас Жаҳон чемпионатидаги сув танаффусларини танқид қилди.
"Жаҳон чемпионатидаги сув танаффуслари фирибгарликдир. Ла Лигада ҳам танаффуслар бор, лекин фақат жуда иссиқ бўлганда. Даллас, Лос-Анжелес ва Атлантадаги стадионларда кондиционер бор. Мен ҳатто трибунада куртка кийганман.
Бу шунчаки фирибгарлик, шунчаки тижорат танаффуси. Футболни фақат ўз манфаатлари йўлида, хоҳлаган пайтда, хоҳлаган ишини қиладиган ташкилот бошқаради. Футбол манфаатлари ҳисобга олинмайди" - деди Ла Лига президенти.













