Кириш Регистрация
22/07 20:00 Машъал 1-1 Насаф
22/07 20:00 Локомотив 3-3 Андижон
22/07 20:00 Қўқон-1912 1-4 ОКМК
23/07 20:00 Сурхон - Динамо
23/07 20:00 Навбаҳор - Қизилқум

«Ньюкасл» Траффорд трансфери бўйича шошилмаяпти

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» «Манчестер Сити» дарвозабони Жеймс Траффорд трансфери бўйича музокараларни фаоллаштирмади. Бу ҳақда Chronicle Live нашри хабар бермоқда.

«Қарғалар» Англия терма жамоасининг 23 ёшли голкиперига аввалроқ қизиқиш билдирган эди, бироқ жаҳон чемпионати якунлангач, кутилган таклиф тушмади. Шу ҳафтадаги муҳокамаларда Траффорднинг исми клубнинг асосий трансфер нишонлари орасида тилга олинмаган.

Бунинг сабабларидан бири футболчининг юқори нархи бўлиши мумкин — «Манчестер Сити» дарвозабон учун тахминан 58 миллион евро талаб қилмоқда. Шу билан бирга, «Ньюкасл» Траффорд билан шартнома имзолаш фикридан тўлиқ воз кечган-кечмагани ноаниқлигича қолмоқда.

2025 йилнинг ёзида «Ньюкасл» инглизни сотиб олишга ҳаракат қилган эди, аммо «Манчестер Сити» сўнгги сонияларда «Бёрнли»дан қайта сотиб олиш опциясини фаоллаштирган. Ўшанда «шаҳарликлар» 31 миллион евро тўлаб, футболчи билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашган эди.

Киритилди: 13:10, 23.07.2026.
Ўқилди: 287 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик