Кириш Регистрация
28/11 01:00 Монако 2-3 Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла 0-0 Ювентус
28/11 01:00 Болонья 1-2 Лилль
28/11 01:00 Селтик 0-0 Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб 0-3 Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль 2-0 Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ 3-2 Шахтёр
28/11 15:00 Истерн 1-4 Сидней
28/11 15:00 Чонбук Моторс 4-0 Себу
28/11 17:00 Кая-Илоило 1-1 Санфречче Хиросима
28/11 17:00 Жечжианг 4-2 Лион Сити Сэйлорс
28/11 17:00 Селангор 1-2 Муангтонг Юнайтед
28/11 19:00 Порт 2-2 Персиб
30/11 01:00 Брайтон - Саутгемптон
30/11 18:00 Барселона - Лас-Пальмас
30/11 19:00 Комо - Монца
30/11 20:00 Брентфорд - Лестер
30/11 20:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
30/11 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
30/11 20:15 Алавес - Леганес
30/11 22:00 Милан - Эмполи
30/11 22:30 Вест Хэм - Арсенал
30/11 22:30 Эспаньол - Сельта

Миржалол Қосимов: «Шогирдларимни ўйинга тайёрлай олмадим»

Баҳо:
+-2 | -

Ғузорда “Шўртан” ва “Бунёдкор” жамоалари ўртасида ўтган учрашув якунига етгач, дастлаб журналистларга ўз фикрларини меҳмонлар устози билдирди:

-Ғузорда қийин учрашув ўтказдик. Негаки, “Шўртан” ҳам ўзига хос жамоа ва буни ортиқча изоҳлашга ҳожат йўқ. Шундай бўлса-да, чемпионлик учун кураш олиб бораётган жамоа сифатида рақибга очко улашишга ҳаққимиз йўқ эди. Афсуски, бугун ўзимиз учун қимматли бўлган очколарни бой бердик. Лекин олдимизда ҳали ўйинлар бор ва биз навбатдаги учрашувларда максимал даражада ҳаракат қилиб борамиз.

-Бугун “Бунёдкор”нинг ғалаба қозонишига нима етишмади?

-Энг биринчи галда таркиб ва ўйин тактикасини танлашда хато қилдим. Кейин эса йигитларни ўйинга яхши тайёрлай олмадим. Масаланинг яна бир жиҳати шундаки, чемпионлик учун асосий даъвогар бўлган “Бунёдкор”га қарши ҳар қандай жамоа бир неча карра ортиқча куч билан тўп суришга, қаршилик қилишга интилади. Бугун биз “Шўртан” жамоаси мисолида бу ҳолатга яна бир бор гувоҳ бўлдик. 

-Очко йўқотилиши шогирдларингиз кайфиятига қанчалик тарзда салбий таъсир кўрсатиши мумкин?

-Аввало ўтган ўйинни тезроқ унутишга ҳаракат қиламиз. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Йигитларни кайфиятини кўтарган ҳолда навбатдаги учрашувларга ҳар доимгидек тайёргарликни сусайтирмай олиб борамиз. Олдимизда чемпионатнинг “Навбаҳор”га қарши ўйини ва мавсумнинг энг муҳим беллашувларидан бири – мамлакат Кубоги учун “Насаф” билан “тўқнашувимиз” кутиб турибди. Бунга йигитлар билан профессионал тарзда ёндошиб, иш олиб борамиз.

-Мутахассис сифатида аутсайдерлар қаторида бораётган бугунги рақиб жамоанинг ҳолатини қандай баҳолайсиз. Нима деб ўйлайсиз “Шўртан” олий лигада қолиш масаласини ижобий ҳал қила оладими?

-Ташқаридан баҳо бериш осон иш эмас. Шунга қарамай “Шўртан”нинг ўйини менга ёқди. Таркибда яхши футболчилар борлиги кўриниб турибди. Аммо жамоа сўнгги ўйинларда қимматли очколарни бой бериб қўйди. Мисол учун ўз майдонида “Динамо” билан дуранг ўйнади, “Навбаҳор” ва сафарда “Бухоро”га мағлуб бўлди. Бундай ҳолатда тезроқ чиқиб кетилса ва кейинги учрашувларда бугунгидек ўйин намойиш этилса, “Шўртан” элитада қолиш масаласини ўзи учун ижобий ҳал этиши, албатта мумкин.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 13:20, 15.09.2013.
Ўқилди: 5834 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.