«Ал-Ҳилол» ҳужумчиси Карим Бензема ва Саудия клуби раҳбарияти ўртасида Про-Лига мавсуми бошланиши олдидан музокаралар бўлиб ўтди. Франциялик форвард жамоадаги ўз ўрнидан хавотирда ва фақат Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинларида майдонга тушишга тайёр эмас. Бу ҳақда журналист Бен Джейкобс X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар берди.
Инсайдернинг маълумотларига кўра, француз клубда муҳим роль ўйнашга умид қилмоқда, «Ал-Ҳилол» мутасаддилари эса унинг ўрнини боса оладиган футболчи топиш учун трансфер бозорини синчковлик билан кузатишмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Бензема Саудия клубига 2026 йилнинг февраль ойида ўтган эди. Саудия Арабистони чемпионатидаги легионерлар лимити сабабли «Ливерпуль» собиқ ҳужумчиси Дарвин Нуньес «Ал-Ҳилол»нинг ички мусобақалардаги қайдномасига кирмай қолган ва фақат ОФК Элита Чемпионлар Лигаси ўйинларида иштирок этганди.
Ўтган мавсумда Бензема клуб сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.













